АсосийДунё

Озарбайжонда рус тилидаги мактаблар ёпилади(ми?)

Расмий манбалар буни тасдиқламади, аммо инкор ҳам қилмади.

'Озарбайжонда рус тилидаги мактаблар ёпилади(ми?)'ning rasmi

Озарбайжонда рус тилидаги мактаблар ёпилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди. Озарбайжоннинг Oxu нашри хабарига кўра, мамлакат ҳукумати Россия билан муносабатларнинг ёмонлашуви ортидан рус тилидаги мактабларни ёпишга қарор қилган. Журналистлар мактабларнинг WhatsApp чатларида тарқалган билдиришномаларга таянмоқда.

Таъкидланишича, Озарбайжон мактабларида рус тилида ўқитиш уч йил ичида босқичма-босқич тўхтатилади. "Ушбу қарор Озарбайжон тилининг асосий таълим тили сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш ва барча фуқароларни ягона таълим муҳитига интеграциялашга қаратилган", дейилади нашр хабарида.

Худди шундай қарор олий ўқув юртларида рус тилидаги таълимни тўхтатиш тўғрисида ҳам қабул қилинди, деб ёзди Oxu. Янги ўқув йилидан бошлаб ўқитиш фақат Озарбайжон ва инглиз тилларида олиб борилади, шунинг учун барча русийзабон талабалар 20 августгача Озарбайжон тилидан имтиҳон топшириши керак.

Meduza нашрининг таъкидлашича, Озарбайжондаги рус мактабларининг ёпилиши ҳақидаги маълумотлар сохта хабарларни чоп этишга ихтисослашган "Империя очень зла" сатирик Телеграм-каналида тарқалган. Тегишли эслатма 30 июн куни каналда пайдо бўлган. "Огоҳ бўлинг, сохта ва қўпол киноя бўлиши мумкин. Ёзилганлар фантастика, барчаси тасодиф", дейилади канал тавсифида.

Шунга қарамай, Россиянинг РБК агентлиги Озарбайжон таълим муассасаларидан биридаги манбадан рус мактабларининг ёпилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Оммавий ахборот воситаларининг сўровига жавобан Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги мактаб ва университетларда рус тилида таълим тўхтатилиши ҳақидаги саволга жавоб бермади ва давлат таълим сиёсати ҳақидаги янгиликларни фақат расмий манбалардан излаш шартлигини эслатди.

Қайд қилинишича, айни пайтда Озарбайжонда 340 та рус тилидаги мактаб мавжуд (шундан 16 таси фақат рус тилида таълим беради). Бундай мактабларда жами 150-160 минг ўқувчи таълим олади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Озарбайжон Россияга даъво қўйди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:52

    Озарбайжон Россияга даъво қўйди

    Darakchi.uz Екатеринбург воқеалари, “Спутник” жанжаллари ва “Embraer” ҳалокатини бир жойга тўплади.

    'Бали соҳилида фожеа: Паром ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:51

    Бали соҳилида фожеа: Паром ҳалокатга учради

    Ҳодиса ортидан тўрт киши ҳалок бўлган, ўнлаб бедарак йўқолган.

    'Испанияда кучли ўрмон ёнғинлари юзага келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:41

    Испанияда кучли ўрмон ёнғинлари юзага келди

    Каталонияда 5000 гектардан ортиқ майдон зарарланган.

    'Исроил Ғазога навбатдаги ҳужумини амалга оширди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:54

    Исроил Ғазога навбатдаги ҳужумини амалга оширди

    Тинч аҳоли ва кўчирилган фуқаролар тўпланган жойларга қаратилган ҳужумлар оқибатида 39 фаластинлик ҳалок бўлди.

    'Тоқаев: “Куч қонундан устун бўлмаслиги керак”'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:12

    Тоқаев: “Куч қонундан устун бўлмаслиги керак”

    Остона “SVMDA” штаб-квартираси очилди.

    'Украина ўқ-дорисиз қолмоқда – захира фақат ёз охиригача етади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:57

    Украина ўқ-дорисиз қолмоқда – захира фақат ёз охиригача етади

    Экспертлар огоҳлантиришича, ёз охирига бориб фронт чизиғида инқироз юзага келиши мумкин.