АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятига қарши Калифорния бошчилигидаги 20 та штат томонидан суд даъвоси қўзғатилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Баёнотга кўра, Трамп маъмуриятининг АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички хавфсизлик департаментига, жумладан Иммиграция ва божхона назорати (ИСE) органларига фуқароларнинг шахсий тиббий маълумотларидан чекланмаган фойдаланиш ҳуқуқини берувчи қарори устидан расмий даъво аризаси топширилган.
Прокурор Бонта мазкур қарор фуқароларнинг махфийлик ҳуқуқларини бузишини ва уларни зарур ҳолларда тиббий ёрдам сўрашдан чўчитиши мумкинлигини таъкидлади. Даъво тарафлари ушбу сиёсат АҚШнинг мавжуд махфийлик қонунларига зид эканини айтишмоқда.
Бу суд жараёни, шунингдек, давлат муассасаларининг фуқаро ҳуқуқларига қандай муносабатда бўлиши кераклиги ҳақидаги муҳим муҳокамаларга замин яратмоқда.