АсосийЖиноят

Хоразмда оқлов ҳукмини чиқариб беришни ваъда қилган судья ушланди

Судья бу “ҳолис хизмати” учун 15 минг доллар талаб қилган.

'Хоразмда оқлов ҳукмини чиқариб беришни ваъда қилган судья ушланди'ning rasmi

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани суди тергов судьясида 15 минг доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, судья М.С. Урганч шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан ЖИБ Тупроққалъа туман судида кўрилаётган, Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан қўзғатилган жиноят ишини ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб, оқлов ҳукмини чиқартириб бериш эвазига пул талаб қилган.

Шундан сўнг тергов судьяси 2 минг долларни нақд пулда ва 24 миллион сўмни пластик карта орқали олган.

ДХХга кўра, у берган ваъдасининг устидан чиқа олмагач, олган пулларини қайтараётган вақтида хизмат, Олий суд ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда Олий суд розилиги билан Бош прокуратура томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.04.2026 02:29

    Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

    Наманганда 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган шахс тезкор тадбирда ушланди.

    'Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 15.04.2026 04:44

    Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    '3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 10.04.2026 09:57

    3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди

    Шундан 322 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланилган.

    'Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 11:23

    Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади

    Юнусободда офисдан катта миқдорда пул ўғирланди.

    'Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 09:06

    Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди

    Янгиҳаёт туманида нодавлат олий таълим талабаси ва унинг устози болаларга мажбурий диний сабоқ бергани аниқланди.

    'Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 07.04.2026 09:33

    Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов бошланди.