“Frankfurter Allgemeine Zeitung” нашри шарҳловчиси Николаус Буссе АҚШдаги хавотирлар — Украина уруши АҚШнинг ўз ҳарбий захираларини тугатиши мумкинлиги — Дональд Трамп президентликка қайтишидан аввал ҳам мавжуд бўлганини эслатади. Бу эса Киевга зарур қуроллар етказилмаслигига олиб келган асосий омиллардан бири бўлди. Кўплаб ҳолларда фақат эскирган тизимлар юборилган, дейди у.
Буссе фикрича, ҳозир Украина ўқ-дорилардан қисқача қолгани Россия учун фойдали ҳолат. Кремль эса фронтдаги ва Ғарбдаги “чарчаш эффекти”га таянмоқда. “Агар ҳолатни ўзгартирмоқчи бўлсак, айнан Европа кўпроқ ҳаракат қилиши керак”, — деб ёзади у.
“Süddeutsche Zeitung” нашри эса Трампнинг Россияга санкциялар жорий қилиши ёки Украинага катта ёрдам пакети ажратишига ишончсизлик билдиради. “Трамп Россия президенти билан бизнес қилиш истагини яширмайди”, — дейди муаллиф Флориан Ҳассел.
“Tageszeitung” газетасида Барбара Эртел эса қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатишни “фожиали ёрдамдан воз кечиш” деб атаган. “Уч ярим йилдан бери давом этаётган уруш ортидан кўплаб украиналиклар Ғарб ҳарбий ёрдамига энди ишонмаяпти”, — дея хулоса қилади у. Трампнинг ноаниқ сиёсати эса бу ишончни бутунлай емирмоқда.
Европанинг етакчи нашрлари АҚШнинг Украинага ёрдамни тўхтатиши фонида Россиянинг геосиёсий устунликка эга бўлиш хавфи кучайганини таъкидламоқда.