Россия Қуролли Кучлари 4 июлга ўтар кечаси Украина ҳудудига кенг кўламли ҳужум уюштирди. Киев шаҳри асосий нишонга айланган.
Украина расмийларига кўра, пойтахтга уюштирилган ракета ва дрон зарбалари натижасида 23 киши жароҳат олган, улардан 14 нафари шифохонага ётқизилган.
Жабрланганлар орасида 10 ёшли қиз бола ҳам бор, дея маълум қилди Украина ички ишлар вазири Игор Клименко.
Нималар зарарланган?
— Свитошинский туманида 14 қаватли уйнинг юқори қисмига зарба тегиб, ёнғин келиб чиққан.
— Соломенский туманидаги 5 қаватли уй қисман вайрон бўлган.
— 7 қаватли бинонинг том қисмида эса 2000 кв.м.да ёнғин юзага келган.
— Днепровский ва Шевченковский туманларида дрон бўлаклари уй-жойларга тушган.
Ҳужум тафсилотлари:
Украина ҳаво кучлари маълумотига кўра, Россия томони бу сафар 539 та дрон (зарба ва чалғитувчи) ҳамда 11 та ракетадан фойдаланган. Улардан 476 та дрон ва 2 та “Искандер-К” ракетаси уриб туширилган.
Ҳужум натижасида 8 та манзилда бевосита зарба, 33 жойда эса дрон бўлаклари тушган.
Воқеа бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда. Шаҳар бўйлаб инфратузилма ва ижтимоий объектлар зарар кўрган.