АсосийДунё

Россия Украинага яна йирик ҳужумларни амалга оширди

Донетск вилоятидаги аҳоли эвакуация қилинган.

'Россия Украинага яна йирик ҳужумларни амалга оширди'ning rasmi

Украинанинг Констиантинвка ва Дружкивка шаҳарлари доимий ўққа тутилмоқда. Донетск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Вадим Филашкин фуқароларни зудлик билан хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилишга чақирди.

Сўнгги 24 соат ичида Констиантинвкада 2 та авиазарба ва ракета ҳужуми содир бўлди. Натижада 4 киши ҳалок бўлди, 1 нафари жароҳат олди. 14 та хусусий уй, 4 та кўп қаватли бино, маъмурий бино, автомобиллар ва 5 та электр узатиш линияси узилган.

Дружкивкада эса ФПВ-дрон ҳужуми оқибатида яна бир киши ҳалок бўлган.

Украинадаги ОСИНТ-лойиҳа DeepState маълумотига кўра, Россия қўшинлари Констиантинвкадан 10–15 км масофада жойлашган.

    Бошқа янгиликлар