АсосийЖамият

Самарқандда 32 ёшли аёл эрини урди

Аёлга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

'Самарқандда 32 ёшли аёл эрини урди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида эрини тош билан урган 32 ёшли аёл 4 йилга озодликлдан маҳрум қилинди. Darakchi.uz суд ҳукми билан танишди.

Ҳукмга кўра, судланувчи Х.Ҳ. ўзининг қонуний никоҳдан ўтган турмуш ўртоғи Х.А. билан бир рўзғорда биргаликда яшаб келган пайтда ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли доимий равишда жанжаллашиб турган. Бироқ шу жанжаллар ортидан сўнгги пайтларда бирга яшамаган.

Жорий йилнинг 11 январь куни соат 12:00 ларда Х.Ҳ. нарсаларини олиш учун Каттақўрғон тумани “Чароғон” МФЙдаги яшаш уйига борган. Ўша вақтда турмуш ўртоғи Х.А. билан яна жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида Х.Ҳ. турмуш ўртоғини тош билан чап кўз соҳасига қасддан уриб, умумий меҳнат қобилиятининг 35 фоиз турғун йўқолишига сабабчи бўлган. Шу тариқа Х.А. қасддан “оғир тан жароҳати” етказиб, оилавий зўравонлик қилган.

Жорий йилнинг 3 июль куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Унда судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлган. Шунингдек, у турмуш ўртоғининг доимий спиртли ичимликлар ичишини ва шу сабабли ўрталарида доимий жанжал бўлиб туришини айтган. 3 нафар боласи борлиги учун эри билан ажрашмаётганини, ҳаммаси “яхши бўлиб кетишини” кутаётганини билдирган.

Жабрланувчи Х.А. ҳам судда кўрсатма бериб, аёли Х.Ҳ.ни ўзига айтмай уйдан чиқиб кетганини билдирган ва уни ҳиёнат қилишда айблаган. Бир неча бор ажрашиш учун ариза берганда турмуш ўртоғи буни рад қилганини маълум қилган. Шунингдек, у чап кўзининг кўриш қобилияти пасайганини айтиб, аёли шу пайтгача кечирим сўрамагани учун унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Суд ҳукми билан судланувчи Х.Ҳ.га Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) 7-қисмининг “ж” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўлланилиб (Енгилроқ жазо тайинлаш), 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 62-моддаси (Ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) 1-қисмининг “а” бандига мувофиқ жорий йилнинг 9 апрель кунидан 3 июль кунига қадар қадар уй қамоғида бўлган 86 куннинг ҳар бир куни озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштирилган ва тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 3 йил 9 ой 4 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хорижий ва нодавлат ОТМлардаги бўш грант ўринлари учун қўшимча танлов эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Хорижий ва нодавлат ОТМлардаги бўш грант ўринлари учун қўшимча танлов эълон қилинди

    Рўйхатдан ўтган талабгорлар учун тест синовлари 11 декабрга қадар ўтказилади.

    'Мирзиёевнинг Самарқандга бўлган ташрифи якунланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:44

    Мирзиёевнинг Самарқандга бўлган ташрифи якунланди

    Хўш, Ўзбекистон етакчи вилоятда нималар билан танишди?

    'Тошкент шаҳри ва вилоятида ер майдонлари билан боғлиқ йирик коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Тошкент шаҳри ва вилоятида ер майдонлари билан боғлиқ йирик коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳуқуқ-тартибот органлари икки алоҳида ҳолатда мансабдор ва воситачилар томонидан тадбиркорларнинг ишончи суиистеъмол қилинганини аниқлади.

    'Тошкентда дронлар қурилиш ва атмосфера ифлосланиши мониторинг қилишади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 22:29

    Тошкентда дронлар қурилиш ва атмосфера ифлосланиши мониторинг қилишади

    Бунинг учун тегишли идораларга топшириқлар берилди.

    'Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 20:50

    Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади

    Самарқанд шаҳри аҳолиси 604 мингдан 882 мингга етади.

    'Тошкент аэропортида қарийб 2 млрд сўмлик iPhone 17 Pro Max'ни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 25.11.2025 19:09

    Тошкент аэропортида қарийб 2 млрд сўмлик iPhone 17 Pro Max'ни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

    Уларнинг дастлабки қиймати 1 млрд 913 млн сўмни ташкил этмоқда.