АҚШ президенти Дональд Трамп 1 августдан бошлаб Япония ва Жанубий Кореядан импорт қилинадиган маҳсулотларга 25 фоизлик бож ставкаси жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг “Truth Social” тармоғида расмий мактубларни эълон қилиш орқали билдирди.
Трамп Токио ва Сеулни ишлаб чиқариш қувватларини АҚШга кўчиришга чақирди — бу орқали улар бож тўловларидан қутулиши мумкинлигини таъкидлади. Акс ҳолда, у тариф ставкаларини янада ошириш билан таҳдид қилди:
“Агар Япония ёки Жанубий Корея ўз бож ставкаларини кўтарадиган бўлса, биз ҳам бу рақамга 25 фоиз қўшамиз”, — деди Трамп.
Ушбу баёнот АҚШнинг Осиё давлатлари билан савдо муносабатларида кескин бурилиш бўлиши мумкинлигидан дарак бермоқда.