АсосийДунё

Хитой Эроннинг ҳаво мудофаа тизимини қайта қурмоқда

Эрон етказиб бериладиган технологиялар учун нефть билан ҳисоб-китоб қилади.

'Хитой Эроннинг ҳаво мудофаа тизимини қайта қурмоқда'ning rasmi

Хитой Эронда яқинда вайрон қилинган ҳаво мудофаа тизимлари ўрнини тўлдириш мақсадида HQ-9Б русумли ер-ҳаво ракета тизимларини етказиб бермоқда. Бу ҳақда Zamon.uz нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Теҳрон Хитойга ушбу замонавий тизимлар учун мурожаат қилган. Тизимлар етказилиши ҳарбий тўқнашувлар якунланганидан сўнг тезлик билан бошланган. Етказилган қурилмалар сони ошкор қилинмаган, аммо айрим араб манбаларига кўра, Эрон бу технологиялар учун нефть билан ҳисоб-китоб қилмоқда.

Хитойнинг HQ-9Б тизими Россиянинг машҳур С-300 тизимига асосланган бўлиб, у самолётлар ва баллистик ракеталарга қарши самарали кураша олади. Бу тизимларнинг Эрон ҳаво мудофаасини кучайтириши кутилмоқда.

Сўнгги ҳафталарда Миср ҳам худди шу HQ-9B тизимларини харид қилаётгани маълум бўлди. Бу эса Хитой ҳарбий технологияларига бўлган қизиқиш минтақада ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

    Бошқа янгиликлар