Кеча, 8 июль куни тушдан бошлаб Франциянинг иккинчи йирик шаҳри — Марсел аэропорти ёнғин хавфи туфайли вақтинча ёпилди.
Парвозлар бошқа яқин аэропортларга йўналтирилмоқда. Шаҳар атрофларидаги айрим бинолар мустасно, оммавий эвакуация ўтказилмаяпти — аксинча, фуқаролар уйларда қолиб, вентиляция тешикларини ҳўл мато билан ёпишга чақирилмоқда.
Ёнғин хизмати маълумотига кўра, Марсел яқинида 350 гектардан ортиқ ўрмон ёнғин қурбонига айланган.
Ёнғинни ўчиришга 170 дан зиёд ўт ўчириш ходими, 60 дан ортиқ техника ва 2 та вертолёт жалб этилган. Темирйўл ва автомагистралнинг бир неча қисмида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.