АсосийДунё

Мексиканинг тоғ-конь саноати тарихидаги энг йирик талончиликлардан бири юз берди

Қуролланган босқинчилар 33 тонна олтин ва кумуш ортилган юк машинасини ўғирлаб кетди.

'Мексиканинг тоғ-конь саноати тарихидаги энг йирик талончиликлардан бири юз берди'ning rasmi

Мексикада номаълум қуролли шахслар Групо Minero Bacis компаниясига тегишли, қиймати миллионлаб долларга тенг 33 тонна олтин ва кумуш концентратини ташиётган юк машинасини ўғирлаб кетишди.

Ҳодиса Дурангодан Манзанилло порти томон ҳаракатланаётган шосседа содир бўлган. Ҳужумчилар икки оқ машина ёрдамида юк машинасининг йўлини тўсиб, ҳайдовчи ва қўриқчиларни таҳдид остида 1,5 соат гаровда ушлаб туришган, сўнг эса уларни соғ-саломат қўйиб юбориб, юк машинасини ва қимматбаҳо металл ортилган тиркамани олиб кетишган. Кейинчалик машина топилган, аммо тиркама ҳануз йўқ.

Юк ортилган концентрат оддий рудадан фарқли ўлароқ, қимматбаҳо металларни юқори миқдорда сақловчи ярим тайёр маҳсулот ҳисобланади. У соф олтин ёки кумуш олиш учун эритиш заводларига юборилади.

El Financiero'нинг ёзишича, компания эгаси Хосе Хайме Гутиéррес Nunies — Мексиканинг нуфузли саноатчиларидан бири. У нафақат Grupo Minero Bacis компаниясига раҳбарлик қилади, балки яна 12 та йирик компаниянинг директорлар кенгашида фаолият юритади.

Расмий маълумотларга кўра, Мексикада ҳар 50 дақиқада бирорта талончилик ҳолати қайд этилади. 2025 йилнинг дастлабки икки ойида ўғирликлар сони ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ошган. Шунга қарамай, 33 тонна концентратнинг ўғирланиши бу соҳада мисли кўрилмаган воқеа сифатида қайд этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда жодугарликда айбланган оила ваҳшийларча ўлдирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:45

    Ҳиндистонда жодугарликда айбланган оила ваҳшийларча ўлдирилди

    Тахминан 50 кишилик оломон 50 ёшли эркак ва унинг 70 ёшли онаси, рафиқаси ҳамда икки нафар вояга етган фарзандини ёвузларча ўлдирилган.

    'Исроил ва ҲАМАС сулҳ ёқасида, аммо битта масалада келиша олмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:20

    Исроил ва ҲАМАС сулҳ ёқасида, аммо битта масалада келиша олмади

    Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар деярли якунига етган.

    '“Устангиз бор, нарх айтмайди” деганлар жиноятга аралашиб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:02

    “Устангиз бор, нарх айтмайди” деганлар жиноятга аралашиб кетди

    Тошкентда 12 кишилик товламачи гуруҳ қўлга олинди.

    'Трамп Россия ва Хитойга таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:13

    Трамп Россия ва Хитойга таҳдид қилди

    Қўшма Штаталар раҳбари Москвани ва Пекинни бомбардимон қилишини айтди.

    'АҚШдаги ўрмон ёнғинидан омон қолган шаҳар энди сув остида қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:16

    АҚШдаги ўрмон ёнғинидан омон қолган шаҳар энди сув остида қолди

    Кучли ёмғирлар билан курашаётган қўшни Техас штатидаги ҳолат ҳам оғирлигича қолмоқда.

    'Россия, Хитой ва АҚШ – дунё хавфсизлигига энг катта таҳдид сифатида кўрилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:49

    Россия, Хитой ва АҚШ – дунё хавфсизлигига энг катта таҳдид сифатида кўрилмоқда

    Европада Россиядан, Америкада эса АҚШнинг ўзидан қўрқишмоқда.