АсосийСиёсат

6 ойда 20 та ҳудудда авариялар сони Кескин ортгани айтилди

Президент Мирзиёев ҳолат бўйича Кескин гапирди.

'6 ойда 20 та ҳудудда авариялар сони Кескин ортгани айтилди'ning rasmi

Жорий йилнинг олти ойида 20 та ҳудудда авариялар сони юқорилигича қолмоқда. Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев Раислигида ўтган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида гапирилди.

 Қайд этилишича, оғир оқибатли авариялар кескин камайган туманлар кўп. Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Қонликўл, Янгиобод, Тўрақўрғон, Оққўрғон, Сайхунобод, Булоқбоши, Улуғнор, Бандихон туманлари ва Оҳангарон, Ширин, Нурафшон, Хонобод шаҳарларида вазият яхшиланиб, бирорта ўлим бўлмади.

 Лекин Қизилтепа, Уйчи, Пахтачи, Чуст, Тойлоқ, Ургут, Шовот, Пастдарғом, Яккабоғ, Қўшкўпир, Хонқа, Денов, Пешку, Беруний, Олмазор, Бектемир туманларида тескари вазият.

 Соҳа учун масъулларга бизда ҳар 100 минг аҳолига ўлим билан боғлиқ авариялар сони Ҳамдўстлик давлатлари ичида энг пастлиги хотиржамликка берилиш учун сабаб эмаслиги кўрсатиб ўтилган.

 “Афсуски, ҳар тўртинчи аварияда 1 киши ёки кунига ўртача 6 киши вафот этаётгани барчани қаттиқ ташвишга солиши керак”, - дейди Президент.

    Бошқа янгиликлар