АсосийДунё

Европада авиақатновлар кечикмоқда

Бунга об-ҳаво ва иш ташлашлар таъсир кўрсатаётгани айтилмоқда.

'Европада авиақатновлар кечикмоқда'ning rasmi

2024 йил Европа авиацияси учун рекорд даражадаги кечикишлар билан эсда қолди — рейслар ўртача 18 дақиқага кечикмоқда. Энг кўп кечикишлар Германия, Франтсия, Греция ва Испанияда кузатилмоқда.

Евроконтрол маълумотларига кўра, бунга Украина уруши сабабли ошган ҳарбий парвозлар, парвозга рухсат берилмайдиган зоналарнинг кенгайиши ва иқлим ўзгариши туфайли об-ҳавонинг ёмонлашуви сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, аэропортларда диспетчерлар етишмовчилиги ва ишчиларнинг иш ташлашлари ҳам парвозлар кечикишига олиб келмоқда. Фақат Германиянинг ўзида авиакомпанияларга қарши 131 минг суд даъвоси очилган.

    Бошқа янгиликлар