АсосийДунё

Германия парламенти биносидан камалак рангдаги байроқлар олиб ташланадиган бўлди

Бу қарорга эътироз билдирган депутатлар парламентга ҳар хил рангларидаги кийимда келган.

'Германия парламенти биносидан камалак рангдаги байроқлар олиб ташланадиган бўлди'ning rasmi

Германия парламенти биносида ташқи томондан кўринадиган ЛГБТ рамзлари — хусусан, камалак байроқлари — регламентга зид деб топилди. Бу белгиларни олиб ташлаш ҳақида бир нечта депутатларга, жумладан, Чап партия аъзоси Стелла Мерендинога кўрсатма берилди.

Бундестаг регламентининг 4-моддасига кўра, бино ичида ва ташқаридан кўринадиган жойларда плакатлар, байроқлар ёки бошқа белгиларни жойлаштириш қатъиян тақиқланган. Тақиқ фақат камалак байроғига эмас, балки Германия ва Евроиттифоқ байроқларига ҳам тегишли.

Аввалроқ Бундестаг раиси Юлия Клёкнер гей-прайд муносабати билан Rейхстаг устига камалак байроғи кўтарилишига қарши чиққан, у фақатгина 17 май – Гомофобияга қарши кураш куни байроқ ҳилпиратилишини маъқуллаган эди.

Бу қарорга эътироз билдирган депутатлар парламентга камалак рангларидаги кийимда келишди.

    Бошқа янгиликлар