Теҳрон ва Вашингтон ўртасида Эрон ядровий дастури бўйича кейинги музокаралар истиқболлари ҳақида сўралганда, дипломат "бунинг учун фақат битта шарт талаб қилинишини" таъкидлади. Бу ҳақда Mehr news агентлиги ёзмоқда.
"Мулоқот давомида биз Исроил режимининг яна бир ҳужум уюштиришига ва уруш оловини аланга олдиришига йўл қўя олмаймиз. Агар Қўшма Штатлар ҳақиқатан ҳам музокаралар ва мулоқотга содиқ бўлганида, Эронга ҳужум қилмаган бўларди",— дея таъкидлади Жалолий.
Унинг таъкидлашича, эронликлар "ҳеч қачон музокаралар столидан узоқлашмаган." Биз дипломатияга содиқ қоламиз," - дея хулоса қилди у.
Маълумот учун, Жорий йилнинг 13 июнь куни эрта тонгда Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлади. 24 соатдан камроқ вақт ўтгач, Эрон жавоб берди. Орадан 9 кун ўтиб, 22 июнь куни эрта тонгда АҚШ Эроннинг Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги учта ядровий обектига зарба бериб, жангга киришган эди.