Пискент, Янгиер ва Тайлоқда “валютчиклик” билан шуғулланганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Пискентда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.А. фуқаро Қ.Ш.га 3 900 АҚШ долларини 49,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Янгиер шаҳрида фуқаролар А.Б. ва К.Б. фуқаро Т.А.га 3 500 АҚШ долларини 43,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан 3 500 АҚШ доллари ва 8,8 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Тойлоқда фуқаро Р.С. фуқаро Ш.Х.га 2 700 АҚШ доллари ва 50 000 Россия рублини 42 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 2 700 АҚШ доллари ва 60 600 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.