АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 7 нафар бола ҳовузда чўкиб кетди

Улардан 2 нафари вафот этган. Қолганлари эса шифохонада...

'Тошкентда 7 нафар бола ҳовузда чўкиб кетди'ning rasmi

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази болалар бўлимига Тошкент шаҳридаги хонадонларнинг бирида ҳовузда чўкиб кетган 7 нафар бола оғир аҳволда олиб келинган. Бу ҳақда "Миллар" дастурида маълум қилинди.

Улардан икки нафари шифохонага етиб келгунча вафот этган. 5 нафари эса жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Хабарга кўра, бешала бемор ҳам кома ҳолатида олиб келинган. Сунъий нафасда ётишган. Ҳозирда уларнинг 3 нафари ўзига келиб, оддий бўлимга ўтказилган. Қолган икки нафари эса ҳали ҳам ўта оғир аҳволда, кома ҳолатида ётишибди.

Жумладан, улардан бирининг юраги олиб келинганда, 40 дақиқалар чамаси, олиб борилган уқалаш муолажаларидан сўнг ура бошлаган. Мутахассис узоқ вақт гипоксиядан кейин беморларнинг ўз ҳолатини тиклаши қийин кечишини айтди.

    Бошқа янгиликлар