АсосийЖамият

Тошкентда 7 нафар боланинг ҳовузда чўкиб вафот этиш ҳолати турли вақтларда содир бўлган

Бош прокуратура ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот берди.

'Тошкентда 7 нафар боланинг ҳовузда чўкиб вафот этиш ҳолати турли вақтларда содир бўлган'ning rasmi

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида 7 нафар бола хонадонлардаги ҳовузда чўкиши оқибатида 2 нафари вафот этганлиги ҳақида хабар бергандик. Бош прокуратура ушбу ҳолатлар юзасидан тўлиқ маълумот берди

Аниқлик киритилишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жорий йилнинг 12 май кунидан 10 июль кунига қадар Тошкент шаҳрининг турли ҳудудлардаги яшаш манзилларидан 7 нафар вояга етмаган болани чўкиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган.

Шундан 4 нафар вояга етмаган болага даволанишдан сўнг яшаш манзилларига рухсат берилган, 2 нафар вояга етмаган бола даволанмоқда, шундан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Шунингдек, 1 нафар бола қаровсиз қолиши оқибатида хонадондаги бассейнга тушиб кетиб вафот этган. Бола тиббий муассасага олиб борилган вақтда унда биологик ўлим қайд этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар