Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва мотоцикл ҳайдовчиси пойга ўйнагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Видеода ЙПХ ходими ўз хизмат машинасини Тошкент кўчаларида катта тезликда бошқарганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати раҳбари Қаҳрамон Худойберганов муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мотоцикл ҳайдовчисининг ҳужжатларида камчилик бўлган.
Таъкидланишича, мотоцикл ҳайдовчиси қоидабузарлиги учун жарима майдончасига мотоциклни ўзи бошқариб олиб борган.
“ЙҲХБ йўл- патруль инспектори мотоцикл ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган ва мотоцикл жарима майдонидан жой олган,” дейилади хабарда.