АсосийЖамият

Тошкентда МЧЖни қасддан банкротликка олиб келган шахслар ушланди

Улар фуқароларга харид қилинган автомашиналарни номига ўтказиб бермаганликда айбланмоқда.

'Тошкентда МЧЖни қасддан банкротликка олиб келган шахслар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.M.L.” МЧЖ масъул шахслари автотранспорт воситалари сотуви билан шуғулланиб келиб, 4 нафар фуқарога “Spark” 2 та , “Сobalt” ва “Nexia-3” русумли автомашиналарни 2 йилдан 3 йилгача муддатли тўлов асосида сотишга келишиб, фуқаролар томонидан 2019-2023 йиллар давомида тўловлар тўлиқ тўлангандан кейин автомашиналарни уларнинг номига ўтказиб бермасдан, жами 34 882 АҚШ доллари ва 118,5 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, МЧЖ масъул шахслари кредиторларнинг олдида 6,1 млрд сўм қарздорлиги мавжуд бўлса-да, автотранспорт воситаларининг сотувидан тушган 471,9 млн сўмни ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан корхонани тўловга қобилиятсизлигини қасддан юзага келтирганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 181-1-моддаси (қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаган шахслар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди'ning rasmi

    Жамият 13.07.2025 14:56

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаган шахслар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Улар овлаган икки бош бурама шохли эчки "Қизил китоб"га киритилган бўлган.

    'Фарғонада Lacetti ҳайдовчиси танишини қасддан босиб кетди'ning rasmi

    Жамият 13.07.2025 12:51

    Фарғонада Lacetti ҳайдовчиси танишини қасддан босиб кетди

    Ҳодиса оқибатида жабрланувчи шифохонада вафот этган.

    'Пойтахтда ЙПХ ходими мотоциклчи қиз билан пойга ўйнади'ning rasmi

    Жамият 13.07.2025 11:36

    Пойтахтда ЙПХ ходими мотоциклчи қиз билан пойга ўйнади

    Ҳолатга расмий муносабат билдирилди.

    'Тошкентда 7 нафар боланинг ҳовузда чўкиб вафот этиш ҳолати турли вақтларда содир бўлган'ning rasmi

    Жамият 13.07.2025 10:17

    'Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият 13.07.2025 08:19

    Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

    13 июль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Чинозда опасини ўлдириб, жасадини бир ҳафта уйида сақлаган укага суд ҳукм ўқиди'ning rasmi

    Жамият 12.07.2025 21:07