АсосийЖамият

Абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари бошланди

Тест синовлари тўлиқ видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда ўтказилади.

'Абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари бошланди'ning rasmi

Бугун, 14 июль куни барча ҳудудларда 2025-2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

 

Тест синовлари ҳар куни икки сменада:

 

1-смена – 08:00 дан 11:00 га қадар;

2-смена – 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Бунда абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга тест синови бошланишидан камида 1 соат олдин паспорт (ИД-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келиши ҳамда:

 

1-сменада 07:30 га қадар;

2-сменада 14:30 га қадар текширувлардан ўтган ҳолда ўз жойига жойлашган бўлиши лозим.

 

Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовига киритилмайди. Шу сабабли тест синовларига белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда паспорт (ИД-карта)нинг асли ва абитуриент рухсатномаси билан келишни унутмаслик сўралади.

 

Тест синовлари тўлиқ видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда ўтказилади ва жараёнларни “тест2025.уз” сайти орқали онлайн кузатиб бориш мумкин бўлади.

 

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон бўйича 65 та йирик бинода, икки сменада ўтказиладиган имтиҳонларда ҳар куни 70 мингдан ортиқ абитуриент иштирок этиши режалаштирилган. Тест синовлари 14 июлдан 23 июлга (10 кун) қадар бўлиб ўтади.

 

Маълумот учун, аввалроқ 2025-2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 732 411 нафарни ташкил этгани хабар қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Wizz Air лоукостери Ўзбекистондан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади'ning rasmi

    Жамият 14.07.2025 20:45

    Wizz Air лоукостери Ўзбекистондан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

    Компаниянинг ушбу қарори Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги парвозларига ҳам таъсир қилади.

    'Халқаро қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга депортация қилинди'ning rasmi

    Жамият 14.07.2025 20:01

    Халқаро қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга депортация қилинди

    Фуқаро кўп миқдорда ўзлаштириш ва талон-торож қилиш жиноятини содир этганликда айбланмоқда.

    'Фарғонада 55 ёшли ҳайдовчи 3 ёшли болани босиб кетди'ning rasmi

    Жамият 14.07.2025 18:14

    Фарғонада 55 ёшли ҳайдовчи 3 ёшли болани босиб кетди

    Оқибатда болакай тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

    'Тошкентда ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 14.07.2025 09:11

    Тошкентда ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди

    Ёнғинни бартараф этиш учун 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган.

    'Тошкентда наркотик тарқатган дорифуруш қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 14.07.2025 08:51

    Тошкентда наркотик тарқатган дорифуруш қўлга тушди

    Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.