АсосийДунё

Гергиэвнинг Европадаги гастроллари Евроиттифоқни иккига бўлди

Ҳолат юзасидан Еврокомиссия изоҳ берди.

'Гергиэвнинг Европадаги гастроллари Евроиттифоқни иккига бўлди'ning rasmi

Россиялик дирижёр Валерий Гергиэв июль охирида Италиянинг Неапол шаҳри яқинидаги Un’Estate da Re мусиқа фестивалида иштирок этиши режалаштирилган. Аммо бу иштирок Европарламентда қизғин баҳсларга сабаб бўлди.

Европарламент витсе-президенти Пина Пичерно:

“Путинни қўллаб-қувватлайдиган Гергиэвнинг давлат маблағлари билан молиялаштириладиган фестивалда иштироки мутлақо номақбул”, — деди.

Шу зудлик билан Еврокомиссия изоҳ берди:

“Фестиваль Евроиттифоқ маблағлари ҳисобидан эмас, балки Италия бюджетидан молиялаштирилган. Европа саҳналари урушни қўллайдиган санъаткорларга берилмаслиги керак”, — деди комиссия вакили Эва Грнтсирова.

Навалнийга алоқадор ФБК (Коррупцияга қарши кураш фонди) Гергиэвнинг контсерти бекор қилинишини талаб қилмоқда ва 19 июль куни Миланда норозилик акцияси ўтказмоқчи.

Шу билан бирга, Италия ҳукумати Гергиэв чиқишини бекор қилишни режалаштирмаяпти. Кампания вилояти губернатори Винсентсо Де Лука:

“Санъат мулоқот, ҳамжиҳатлик ва ҳурмат жойи бўлиб қолиши керак”, — дея билдирди.

Кампаниядаги ёзги фестиваль ўтказиладиган Казерта қироллик саройи – Италиянинг энг муҳим маданий обидаларидан бири саналади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Россияга қарши "жуда қатъий божлар" жорий қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:47

    АҚШ Россияга қарши "жуда қатъий божлар" жорий қилади

    Трамп "иккиламчи божлар"ни Путиндан ҳафсаласи пир бўлгани учун жорий қилмоқчи.

    'Зеленский Украина бош вазири лавозимига кимни таклиф қилди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:51

    Зеленский Украина бош вазири лавозимига кимни таклиф қилди?

    Бу лавозимга бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва иқтисодиёт вазири лавозимини эгаллаб турган амалдор таклиф қилингани айтилмоқда.

    'Жо Байденнинг президентлик муддатининг охирида қабул қилган барча қарорлари оғзакимиди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:22

    'Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:06

    Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар келди

    Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди.

    'Беларус Россия дронини уриб туширди – Украина разведкаси'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:50

    Беларус Россия дронини уриб туширди – Украина разведкаси

    Дроннинг қолдиқлари Беларуснинг Гомел вилоятига қулагани айтилмоқда.

    'АҚШ ҳарбийлари дунё бўйича об-ҳаво маълумотларини ошкор қилмаяпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:23

    АҚШ ҳарбийлари дунё бўйича об-ҳаво маълумотларини ошкор қилмаяпти

    Пентагон буни киберхавфсизлик билан изоҳлади.