АсосийЖамият

Фарғонада 55 ёшли ҳайдовчи 3 ёшли болани босиб кетди

Оқибатда болакай тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

'Фарғонада 55 ёшли ҳайдовчи 3 ёшли болани босиб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида машина болани уриб юбориб, устидан босиб ўтгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 10 май куни Марғилон шаҳрининг Зухро кўчасида содир бўлган. 55 ёшли Д.А. исмли ҳайдовчи Lacetti русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, 2022 йилда туғилган А.А.ни уриб юборган. Оқибатда 3 ёшли бола тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. ИИБ хабарига кўра, ҳозирда А.А.нинг аҳволи яҳши ҳолатда.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми ҳамда 117-моддаси (хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва якунига кўра тегишли судловга юбориш чораси кўрилган.

    Бошқа янгиликлар