АсосийЖамият

Тошкентда қурилиш фирмаси фуқароларнинг миллионлаб пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда гумон қилинмоқда

Ҳолат жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган.

'Тошкентда қурилиш фирмаси фуқароларнинг миллионлаб пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда гумон қилинмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ фуқароларнинг кўп қаватли уй қурувчилари томонидан алдангани тасвирланган видеолар тарқалди. Ҳолат жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, фуқаро Т.Н ва бошқалар 2021 йил 11 август куни “STRONG CITIES” МЧЖни ташкил этган, бироқ зарур ҳуқуқий рухсатларсиз, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтмасдан Олмазор туманидаги ер майдонида кўп қаватли уй қурилишини бошлаган.

Терговга кўра, улар 2023–2024 йиллар давомида фуқаролар билан шартномалар тузиб, қонунчилик талабларини бузган ҳолда хизмат кўрсатадиган банкда алоҳида ҳисоб очмасдан, катта миқдордаги маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди асосида жиноят иши қўзғатилган. Т.Нодирга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЙПХ ходими чўкаётган фуқарони қутқариб қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:55

    ЙПХ ходими чўкаётган фуқарони қутқариб қолди

    Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

    'Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:32

    Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари эълон қилинди

    Энг юқори ўтиш балл ҳуқуқ соҳаси учун белгиланган.

    'Бутунжаҳон Ислом уюшмаси раҳбари: “Ўзбекистон Президентининг маданият ва маърифатга қаратган эътибори барча мусулмон мамлакатлари учун намуна”'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:48

    Бутунжаҳон Ислом уюшмаси раҳбари: “Ўзбекистон Президентининг маданият ва маърифатга қаратган эътибори барча мусулмон мамлакатлари учун намуна”

    Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бутунжаҳон Ислом уюшмаси Бош котиби Шайх Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исса иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

    'Саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар нега дирекциядан норози?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:27

    Саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар нега дирекциядан норози?

    “Бизнес+” подкастининг биринчи сони айнан шу мавзуда суҳбатлашилди.

    'Тошкентда ноқонуний равишда  электрон тамаки сотмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:23

    'АОКАнинг назорат функциялари инспекцияга ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:34

    АОКАнинг назорат функциялари инспекцияга ўтказилди

    АОКА 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб Комил Алламжонов сўнгра Асаджон Хўжаев раҳбарлик қилган.