АсосийДунё

Германия Европанинг чип марказига айланишни мақсад қилмоқда

Мамлакатда учта янги чип заводи қурилиши режалаштирилган.

'Германия Европанинг чип марказига айланишни мақсад қилмоқда'ning rasmi

Германия ҳукумати технологик ривожланиш бўйича янги дастури доирасида мамлакатда учта янги чип ишлаб чиқариш заводини қуришни режалаштирмоқда.

Reuters агентлиги хабарига кўра, бу ташаббус Европада сунъий интеллект соҳасидаги изланишларга кучли туртки бериши кутилмоқда.

“Биз Германияни Европадаги чип ишлаб чиқариш бўйича 1-рақамли манзилга айлантирмоқчимиз”, — дейилади расмий ҳужжатда.

Унга кўра, АҚШнинг Wolfspeed компаниясига тегишли бўлган биринчи завод 2025 йил кузида Саар ерида қурилиши бошланади.

Иккинчи завод эса Тайваннинг TSMC компанияси ва Германиянинг Bosch ҳамда Infineon корхоналари ҳамкорлигида Дрезденда аллақачон барпо этилмоқда. Учинчи завод ҳақида эса ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Ҳужжатда, шунингдек, 2030 йилга келиб Германия ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизи сунъий интеллектга асосланиши мақсад қилингани қайд этилган.

Мутахассислар сунъий интеллект орқали ҳар йили 300–400 миллиард евролик қўшимча қиймат яратилишини тахмин қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар