АсосийДунё

Афғонистондаги ўзбек толиби ҳоким этиб тайинланди

Толибон ички рақобатни назоратга олиш ҳаракатидами?

'Афғонистондаги ўзбек толиби ҳоким этиб тайинланди'ning rasmi

Толибон ҳаракати етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода фармони билан ўзбек толибларининг энг нуфузли қўмондони Қори Салоҳуддин Аюбий Афғонистоннинг Логар вилоятига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда “Стратегиc Focus: Central Asia” манбаси хабар бермоқда.

Расмий лавозим, норасмий назорат

Экспертлар фикрича, бу тайинлов ортида Толибоннинг пуштун элитасининг стратегик ниятлари яширин: улар Аюбийни Шимолдан узоқлаштириш орқали унинг минтақадаги таъсирини камайтирмоқчи.

Эндиликда у Кобулда яшаб, ишга Логарга қатнайди — бу эса марказий разведка хизматларига уни мунтазам назорат остида ушлаб туриш имконини беради.

ИШИД билан алоқалар фонида

Қори Салоҳуддиннинг “ИШИД – Хуросон” билан яқин алоқада бўлгани ҳақида аввал ҳам хабарлар чиққан.

Унинг Логарга тайинланиши айрим таҳлилчилар томонидан бу алоқаларни узиш ва уни Толибон доирасида “назорат остидаги кадр”га айлантириш ҳаракати сифатида баҳоланмоқда.

Яширин таҳдид иддаолари

Бошқа манбаларнинг айтишича, бу тайинлов ортида ундан бутунлай қутулиш режаси ҳам ётган бўлиши мумкин. Яъни, уни айнан Логарда жисмонан йўқ қилиш эҳтимоли истисно этилмайди.

Бу вазият Афғонистон шимолидаги этник гуруҳлар, хусусан ўзбеклар ўртасидаги куч мувозанатини ўзгартириши мумкин. Шунингдек, Толибон ичида этник рақобат, махсус хизматларнинг кучайиб бораётган роли ва марказлашган назорат тизимининг шаклланиши борасида муҳим ишоралардан биридир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.