Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида 20 йиллик электр энергияси бўйича муҳим битим имзоланди. Ҳужжатга кўра, ҳар 1 кВт/соат электр энергияси 3,4 цент нархда сотилади. Нарх ҳар йили 1 фоизга ошириб борилади — бу жараён иккинчи йилдан бошланади.
Электр энергияси асосан Ўзбекистонда тақчиллик кузатиладиган пайтларда, икки давлат операторлари келишган жадвал асосида етказиб берилади.
Рўгун ГЕС тўлиқ ишга тушмагунча, энергия фақат вегетацион давр — 1 апрелдан 30 сентябргача етказилади.
Битим 20 йилга мўлжалланган. Агар томонлар муддати тугашидан 6 ой олдин бекор қилиш ниятини билдирмаса, у автоматик тарзда яна 10 йилга узайтирилади.