Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Чортоқ туманида яшовчи фуқаро ўзини гўёки вилоят ҳокимининг қариндоши — “бoжаси” деб таништириб, бир неча фуқарони алдаб пул ундиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Маъсуджон Сулаймонов ра муносабат билдирди.
“Фуқаро Б. Inamov ўзини ҳокимнинг қариндоши деб таништирган ҳолда, одамларнинг ишончини суиистеъмол қилган ва суд ҳукми билан жавобгарликка тортилди. Вилоят раҳбарининг ушбу ҳолатга ҳеч қандай алоқаси йўқ”, — дейди ра ва бу каби воқеаларда оммавий ахборот воситалари ва блогерларни масъулият билан ёндашишга, ҳаддан ташқари ҳайп ва шов-шувдан сақланишга чақирди.
Маълумотларга кўра, Б. И фирибгарлик жиноятини содир этгани учун суд қарори билан молиявий жаримага тортилган ва қамоқда сақланган кунлари ҳисобга олиниб, суд залида озод қилинган.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Ҳайитбаев номидан нотўғри ахборот тарқатилган мазкур ҳолатга раддия тариқасида ҳокимлик шуни яна бир бор таъкидлади: “Вилоят ҳокимининг бундай қариндоши йўқ, мазкур хатти-ҳаракатлар шахсий манфаат йўлида аталган фирибгарликдир”.
Расмийлар фуқароларни эҳтиёткорликка чақириб, “Кимдир сизга ўзини ҳокимга яқин инсон сифатида таништирса ёки сурат кўрсатиб, ишонч ҳосил қилдирмоқчи бўлса — бу каби чақириқларга ишонманг”, деган огоҳлантириш билан мурожаат қилмоқда.