WhatsApp Россияни тарк этишга тайёрланиши керак — Россия Давлат Думаси депутати. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Давлат Думасининг Ахборот сиёсати бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Антон Горелкиннинг айтишича, мессенжер “жуда катта эҳтимол билан” Россия томонидан чекловлар қўйиладиган “дўст бўлмаган” давлатларга тегишли дастурий таъминотлар рўйхатига киритилади.
Унинг сўзларига кўра, Россия бозорида WhatsApp'нинг улуши анча катта, аммо унинг ўрнини эгаллашга даъвогар мессенжер бор, бу россиялик дастурчилар томонидан ишлаб чиқилган Мах мессенжери бўлади.
"Теlegram'нинг юрисдикцияси ҳали охиригача аниқланмаган. Розкомнадзор реестрида Теlegram рўйхатдан ўтган мамлакат сифатида Британия Виржин ороллари кўрсатилган, аммо Павел Дуров раҳбарлик қилаётган компания бош офиси биз учун дўст бўлган Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган. Шахсан мен Теlegram ушбу рўйхатга киритилмайди, деб ҳисоблайман, айниқса у Россия қонунларига риоя қилса ва бозорда қолиш истагини намоён этса", — дея фикр билдирди Горелкин.