Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, 2025 йил 19 июлдан 18 августга қадар Сергели тумани Обиҳаёт кўчасида иссиқ сув қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилади. Шу муносабати билан мазкур кўчада автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Мазкур давр мобайнида айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгартирилади. 184-сонли йўналиш ҳаракати Сергели Ярмарка бекатигача қисқартирилади.
40- ва 143-сонли йўналишлар ҳаракати Янги Сергели йўли — Сўғдиёна — Жалойир —Обиҳаёт (ёпилмаган қисми) кўчалари орқали вақтинча ўзгартирилади.