АсосийЖамият

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган корхона қўлга тушди

Корхонадан 102 литр ёғ ва 5,5 тонна чигит ашёвий далил сифатида олинган.

'Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган корхона қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, “Сариосиё” МФЙ ҳудудидаги “Sh.S.” оилавий корхонаси масъул шахслари ноқонуний ёғ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, улардан 102 литр ёғ ва 5,5 тонна чигит ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар