Саудия Арабистони ҳукмрон оиласи шаҳзодаларидан бири Ал-Валид бин Холид бин Талал Ол Сауд автоҳалокатдан сўнг қарийб 20 йил комада ётиб, шанба куни жон берди. Ушбу маълумотни Подшоҳлик идораси тасдиқлаган. Бу ҳақда Риа новости ёзмоқда.
Умрининг жуда кўп вақтини ҳушсиз ўтказган марҳумни мамлакатда “ухлаётган шаҳзода” деб аташган. Аҳён-аҳён унинг соғайиб бораётгани ҳақида миш-миш тарқаларди-ю, тасдиқланмасди.
- Шаҳзоданинг дафн маросими бугун Ар-Риёддаги Имом Туркий ибн Абдуллоҳ масжидида ўтади, дейилган баёнотда.
SPA агентлиги ёзишича, 35 ёшли шаҳзоданинг ўлими ҳақида унинг отаси Холид бин Талал ижтимоий тармоқ саҳифасида ҳам ёзган. У 20 йил давомида ҳаёт улашувчи мосламаларни ўчиришдан бош тортган ва ўғлининг комадан чиқишига ишонган эди.