АсосийДунё

Украина Россиядан 6,9 миллиард доллар ундирмоқчи

Зеленский халқаро қарорларни амалга оширишга киришмоқда.

'Украина Россиядан 6,9 миллиард доллар ундирмоқчи'ning rasmi

Киев — Украина президенти Владимир Зеленский “Нафтогаз” раҳбари Сергей Коретский билан ўтказилган йиғилишда халқаро арбитраж қарорларини ҳаётга татбиқ этиш масаласини муҳокама қилди. Сўнгги йилларда Украина фойдасига чиқарилган суд қарорлари асосида Россиядан жами 6,9 миллиард доллар ундириб олиниши кутилмоқда.

Зеленский ижтимоий тармоқларда шундай ёзди:

“Бугунги кунда халқаро арбитражлар Украина фойдасига бир неча ижобий қарор чиқарди. Уларнинг умумий суммаси 6,9 миллиард долларни ташкил этади. Бу — Россия ва ъГазпромънинг жавобгарлигини тасдиқловчи ва халқаро ҳуқуқнинг кучини кўрсатувчи адолатли қарорлардир. Эндиликда бу маблағларни ундириш учун аниқ амалий қадамлар тайёрланмоқда. Эртага Украина элчиларига зарур кўрсатмалар берилади.”

Маълумот учун, июнь ойида халқаро арбитраж Россиянинг “Газпром” компаниясини “Нафтогаз”га 1,37 миллиард доллар тўлашга мажбур қилган эди – бу Украина ҳудуди орқали газ транзитини ташкил қилиш хизматлари учун тўланмаган қарздорликдир.

Шунингдек, апрель ойида Франция суди Россиядан яна 5 миллиард долларни мажбурий ундириб бериш тўғрисида қарор чиқарган.

Зеленский баёноти ортидан дипломатик ҳаракатлар фаоллашиши кутилмоқда. Украина халқаро ҳуқуқ доирасида иқтисодий босим механизмларидан фойдаланишга тайёрланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Россия нефтини харид қилаётганларга 100 фоизлик бож жорий қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:40

    Трамп Россия нефтини харид қилаётганларга 100 фоизлик бож жорий қилади

    Трамп Хитой, Ҳиндистон ва Бразилияга бож қўйишини айтди.

    'Бангладешда ўқув самолёти коллеж ва мактаб ҳудудига қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:05

    Бангладешда ўқув самолёти коллеж ва мактаб ҳудудига қулаб тушди

    19 киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ одам жароҳат олган.

    'Эрон: Россия эмас, Хитой қуроли афзал кўрилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:36

    Эрон: Россия эмас, Хитой қуроли афзал кўрилмоқда

    Эрон Исроил билан 12 кунлик можаро ортидан ўз ҳарбий салоҳиятини тиклашга киришди.

    'Озарбайжон йўли: Марказий Осиё ҳам Россиясиз ҳаракат қиладими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:45

    Озарбайжон йўли: Марказий Осиё ҳам Россиясиз ҳаракат қиладими?

    Озарбайжоннинг Россияга қарам бўлмаган, лекин Ғарбга ҳам тўлиқ ён бермайдиган мустақил сиёсати сўнгги йилларда жиддий эътибор қозонмоқда.

    'Эрдўған: “Аҳмад Шарани ёлғиз қолдирмаймиз”'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:17

    Эрдўған: “Аҳмад Шарани ёлғиз қолдирмаймиз”

    Президентнинг сўзларига кўра, Туркия қўшни давлатда барқарорлик тикланишидан манфаатдор.

    'Путин Ҳиндистонга нега бормоқчи?'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:08

    Путин Ҳиндистонга нега бормоқчи?

    Путиннинг Ҳиндистонга сўнгги ташрифи 2021 йилда амалга оширилганди.