АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) мамлакатга ноқонуний йўл билан кирган шахсларни вақтинча сақлаш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиришга киришди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, янги режаларга кўра, ICE йирик чодир лагерларини вақтинча ҳибсхоналар сифатида фойдаланишга тайёрламоқда. Ушбу чоралар ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатиш ва депортация жараёнларини тезлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Дональд Трамп бошчилигидаги президентлик маъмурияти ноқонуний муҳожирларни тезкор депортация қилишдаги асосий муаммо сифатида мавжуд сақлаш жойларининг етишмаслигини кўрсатмоқда. Шу боис, 2025 йил охиригача вақтинча сақлаш марказларидаги умумий ўринлар сони 100 мингга етказилиши режалаштирилмоқда.
Ҳозирда АҚШ ҳудудида 200 дан ортиқ иммиграция ҳибсхонаси фаолият юритмоқда. Уларнинг асосий қисми хусусий пудратчилар томонидан бошқарилади. ICE маълумотларига кўра, ҳар бир муҳожирнинг кунлик сақланиш харажати 150–200 доллар атрофида.
Янги чодир лагерлари асосан Техас ва Аризона каби жанубий чегарага яқин ҳудудларда ташкил этилиши мумкин. Трамп маъмурияти ушбу тизимни 2025-йилги сайловларда ғалаба қозонилса, иммиграцион сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири сифатида амалга ошириш ниятида.