Исроил армияси штаби бошлиғи Эял Замир томонидан сиёсий раҳбариятга тақдим этилган режа Ғазо секторининг катта қисмини эгаллаш ва назорат қилишни назарда тутади. “12-канал” телеканалига кўра, бу режа музокаралар самарасиз якунланса, кучга киради.
Исроил ҳукумати бу режани ҲАМАСъни мағлуб этиш ва гаровга олинган фуқароларни озод қилиш йўлидаги муҳим қадам сифатида кўрмоқда.
Режа, шунингдек, Рафаҳдаги “гуманитар шаҳар” концепциясига муқобил сифатида ишлаб чиқилган. Исроилнинг собиқ бош вазири Эхуд Олмерт лагерь қурилишини танқид қилиб, уни “этник тозалаш” дея баҳолаган.
Нетаняху ҳукумати ҳозирча музокараларга содиқлигини билдирган бўлса-да, сиёсий босим ортиб бормоқда.