АсосийДУНË

Туркия соҳилларида вабо қўзғатувчи бактериялар топилди

Шифокорлар курортларда дам олаётган сайёҳларни вибрио жинсига мансуб хавфли бактериялар юқиши эҳтимолидан огоҳлантирган.

'Туркия соҳилларида вабо қўзғатувчи бактериялар топилди'ning rasmi

Глобал исиш туфайли денгиз суви ҳарорати ошиб, инсон саломатлигига хавф туғдирувчи микроорганизмлар тез кўпаймоқда. Балтикадан тортиб Шимолий денгизгача тарқалган вибрио бактериялари энди Туркия соҳилларида ҳам учраяпти. Бу ҳақида Туркиянинг Milliyet нашри хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, иссиқ денгиз сувида кўпаядиган мазкур зараркунандалар очиқ яралар орқали организмга кириб, ўлимга олиб келувчи инфекцияларни ҳосил қилиши мумкин.

Истанбул Florence Nightingale касалхонаси урологи Угур Аферин ёзги мавсумда денгизга тушаётган одамларни эҳтиёт бўлишга чақирди. Унинг айтишича:

Вибрио бактериялари иссиқ ва шўр сувда кўпаяди. Айниқса, унинг vibrio cholera деб номланган тури ифлос денгиз суви ютилиши орқали ошқозон-ичак тизимига тушиб, оғир диарея ва сувсизланишга сабаб бўладиган вабони келтириб чиқаради. Туркияда вабога учраш ҳолатлари кам бўлса-да, хавф бутунлай йўқ деб бўлмайди”, – дейди у.

Афериннинг таъкидлашича, вибрио вулнифиcус каби турлар терига тушганда тўқима инфекциялари, айрим ҳолларда эса “гўшт еювчи бактерия” номи билан танилган оғир хасталик – некротик фасиит каби ўлимга олиб келувчи касалликларга сабаб бўлиши мумкин”.

Шифокор денгиз маҳсулотларини истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишга чақирди:

"Хом чиғаноқ каби моллюскалар орқали юқадиган vibrio parahaemolyticus қорин оғриғи, қусиш, диарея ва иситма каби симптомлар билан намоён бўлади. Иммунитети заиф бўлган одамларда бу инфекция қон орқали бутун танага тарқалиб, сепсисга айланиш эҳтимоли бор”, – деди у.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, вибрио вабоси бактерияси билан зарарланган беморларнинг аксариятида инфекция ҳеч қандай аломатларсиз кечади. Шунга қарамай, бактериялар нажас орқали бир кундан ўн кунгача танадан ажралишда давом этади.

Касаллик белгилари одатда организмга бактерия тушганидан сўнг 12 соат ичида ёки 5 кунгача бўлган муддатда пайдо бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда аломатлар енгил ёки ўртача оғирликда кечади. Бироқ айрим ҳолларда касаллик оғир диарея ва ҳаёт учун хавфли даражада тананинг сувсизланиши билан кечади.

Шифокорлар мазкур бактериялардан организмни асраш учун денгизга боргандан кейин душ қабул қилиш, ҳўл бўлган сузиш кийимида узоқ вақт юрмаслик, очиқ ярани сув ўтказмайдиган бандаж билан боғлаш ёки бундай вазиятда соҳилга бормай туриш, хом денгиз маҳсулотларини истеъмол қилмаслик, пешоб чиқариш заруратини кечиктирмасликни тавсия этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:24

    Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди

    Mазкур ҳудуд Эбола вируси тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.