АсосийДунё

Польшада “қора олтин” топилди

Свиноуйсьце ороли яқинидаги қудуқларда 22 миллион тонна нефть ва 5 миллиард куб метр газ аниқланган.

'Польшада “қора олтин” топилди'ning rasmi

Свиноуйсьце ороли яқинидаги қудуқларда 22 миллион тонна нефть ва 5 миллиард куб метр газ аниқланган.

CEP раҳбари Ролф Скаар буни Полша энергетика сектори учун “тарихий бурилиш нуқтаси” деб атади.

Ҳозирги баҳоларга кўра, Германия билан чегарадош ҳудудда жами 33 миллион тонна нефтьва 27 миллиард куб метр газ захираси бор.

Дастлабки режаларга кўра, қазиб олиш 2028–2030 йилларда бошланиши мумкин. Бунга қадар атроф-муҳит талабларига риоя этилган ҳолда лойиҳа тасдиқланиши керак.

Мазкур кашфиёт туфайли Полшанинг 2023-йилги 20 миллион тонналик нефть захираси икки бараварга ошади. Шу билан бирга, импортга қарамлик камайиб, энергетик хавфсизлик мустаҳкамланади.

Маълумот учун, 2023 йилда Полша 30 миллион тонна нефть ва 20 миллиард куб метр газ истеъмол қилган эди.

    Бошқа янгиликлар