АсосийЖамият

Кучли модда аралашган оздирувчи кофелар мусодара қилинди

Бухорода ноқонуний савдога чиқарилган 90 мингдан ортиқ оздирувчи воситалар топилди.

'Кучли модда аралашган оздирувчи кофелар мусодара қилинди'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 1985 йилда туғилган, илгари судланган фуқаронинг яшаш хонадонидан 90 мингдан ортиқ турли номдаги чет элда ишлаб чиқарилган оздирувчи кофелар аниқланди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хулосасига кўра, ушбу маҳсулотлар таркибида “сибутрамин” мавжуд — бу моддалар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги қарорига кўра кучли таъсир қилувчи модда сифатида рўйхатга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Дори воситаларининг мамлакатга қандай олиб кирилгани юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда 819 млн сўмлик олтин қуймаларни ноқонуний олиб чиқишга уриниш фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:12

    Андижонда 819 млн сўмлик олтин қуймаларни ноқонуний олиб чиқишга уриниш фош этилди

    Андижон вилоятида 473 грамм олтин қуймаларни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган она ва қиз божхона постида тўхтатиб қолинди.

    'Мирзо Улуғбек туманида хонадонда ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:38

    Мирзо Улуғбек туманида хонадонда ёнғин юз берди

    Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди.

    'Нетаньяху тирик'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 17:13

    Нетаньяху тирик

    У хавфсизлик бўйича ёпиқ учрашув ўтказди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 12:05

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди

    2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти номига Париж шаҳридан нуфузли халқаро меъморий мукофот — Prix Versailles танлов қўмитасидан расмий мактуб келиб тушди.

    'Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 11:30

    Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён номига йўллаган мактубида Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди.

    'Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 09:37

    Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди

    Ҳодиса оқибатида объект ҳудудида ёнғин юзага келган.