АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводини кўздан кечирди

“Навоий” махсус саноат паркининг филиали сифатида ташкил этилган мажмуа 80 гектарда жойлашган.

'Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводини кўздан кечирди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Бу йўналиш бўйича юртимизда катта салоҳият бор. Давлатимиз раҳбари бу суръатни давом эттириб, миллий брендлар остида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, Ўзбекистонни минтақавий “электротехника хаби”га айлантириш вазифасини қўйган. 

Зоминдаги завод бунинг  бир қисми бўлади.

“Навоий” махсус саноат паркининг филиали сифатида ташкил этилган мажмуа 80 гектарда жойлашган. Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион доллар. Бу ерда кир ювиш  машинаси, совуткич, телевизор, электр сув иситкич каби йилига 1 миллион дона маиший техника ҳамда бутловчи қисмлар ишлаб  чиқарилади. 100 турдаги маҳсулотлар натижасида маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга  етади.

Муҳими, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 320 миллион доллар бўлади. Шундан 140 миллион долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилади. 7 мингдан зиёд аҳоли иш билан таъминланади. 

Саноат паркида тайёрланган маҳсулотлар Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон сингари 15 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинади. 

Ҳозирги ўзгарувчан бозор талабларига тез мослашиш учун заводнинг ўзида қолипхона ҳам ташкил этилади. Замонавий логистика маркази орқали маҳсулотлар харидорга изчил етказиб берилади.

Бундан ташқари, саноат паркида “Автосаноат” АЖ таркибидаги корхоналар учун пластмасса маҳсулотлари тайёрлаш режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Агар имкониятлардан тўғри фойдаланилса, Зомин тумани ишсизликдан холи ҳудуд бўла олади“'ning rasmi

    Сиёсат 22.07.2025 19:52

    “Агар имкониятлардан тўғри фойдаланилса, Зомин тумани ишсизликдан холи ҳудуд бўла олади“

    Шавкат Мирзиёев Жиззахда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

    'Мирзиёев нега Жиззахга бормоқчи?'ning rasmi

    Сиёсат 22.07.2025 11:01

    Мирзиёев нега Жиззахга бормоқчи?

    Давлат раҳбари вилоятдаги саноат ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганади.

    '“Транс-Афғон” темир йўли бўйича келишув имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат 18.07.2025 07:07

    “Транс-Афғон” темир йўли бўйича келишув имзоланди

    Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    'Саида Мирзиёевага янги ваколатлар берилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 16.07.2025 19:18

    Саида Мирзиёевага янги ваколатлар берилмоқда

    Президент администрацияси раҳбарига қатор янги ваколатлар берилди.

    'Бахтиёр Саидов Арокчи билан нимани келишиб олди?'ning rasmi

    Сиёсат 16.07.2025 07:50

    Бахтиёр Саидов Арокчи билан нимани келишиб олди?

    Икки давлат вакиллари иқтисодий салоҳият ва дипломатик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

    'ТИВ раҳбари Си Цзиньпин билан нега кўришди?'ning rasmi

    Сиёсат 15.07.2025 12:32

    ТИВ раҳбари Си Цзиньпин билан нега кўришди?

    Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикаси Раиси билан учрашгани маълум қилди.