АсосийДунё

Франция маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилди

У Европа парламенти аъзоси бўлган пайтида 900 минг евро пора олишда гумон қилинмоқда.

'Франция маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилди'ning rasmi

Франция маданият вазири ва Париж мери лавозимига номзод Рашида Дати коррупция ва лавозим ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судга тортилади. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Париж судьялари Дати ва Renault-Ниссан концернининг собиқ раҳбари Карлос Гонга қарши жиноят иши қўзғатишга қарор қилди. Айбловга кўра, Дати 2009–2011 йилларда Европа парламенти аъзоси бўлганида, компанияга лоббичилик қилгани учун 900 минг евро олган.

Ушбу маблағ 2010–2012 йилларда Нидерландиядаги шўба корхонадан “ҳуқуқий хизматлар” учун тўланган бўлса-да, терговчилар у ҳеч қандай ҳақиқий иш бажармаган деб ҳисобламоқда. Шу даврда Дати Европарламентда фаолият юритган.

Карлос Гон ҳам судга тортилиши кутилмоқда. У Японияда ҳибсдан қочиб, ҳозирда Ливанда яшамоқда. Ҳар иккала шахс ҳам айбловларни рад этмоқда.

Дастлабки суд мажлиси 29 сентябрга белгиланган. Дати ҳукуматдаги фаолиятини давом эттиришини маълум қилган. Ҳукумат манбаси суд жараёни ҳали ҳукм эмаслигини, шунинг учун у ўз вазифасини бажаришда давом этишини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия ракета урган пайтда навбатчилик қилган ҳарбийлар аниқлангани айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:02

    Россия ракета урган пайтда навбатчилик қилган ҳарбийлар аниқлангани айтилди

    Боку ҳамда Грозни йўналишидаги самолёт ҳалокатидан кейин ҳарбийлар исми ошкор этилди.

    'Жиноят учун қамалган россиялик генералга орден берилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:59

    Жиноят учун қамалган россиялик генералга орден берилди

    Запороже вилоятида хизмат қилган собиқ генерал Попов мукофотланди – у ҳозирда колонияда жазо ўтамоқда.

    'Франция Фаластинни расман тан олади — Макрон'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:56

    Франция Фаластинни расман тан олади — Макрон

    Париж сентябрь ойида расмий баёнот эълон қилади.

    'Финляндия Россиядан келган сиёсий муҳожирларга бошпана бермаяпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:48

    Финляндия Россиядан келган сиёсий муҳожирларга бошпана бермаяпти

    Сўнгги 5 йилда сиёсий бошпана сўровларининг кўпчилигига салбий жавоб берилган.

    '“Tesla” 300 миллион доллар йўқотди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:45

    “Tesla” 300 миллион доллар йўқотди

    Трамп билан можаро фонида компания босим остида қолди.

    'Саудия Арабистони Сурияга 6,4 млрд доллар сармоя киритади'ning rasmi

    Дунё 24.07.2025 22:31

    Саудия Арабистони Сурияга 6,4 млрд доллар сармоя киритади

    Бу ҳақда қироллик сармоя вазири Холид ал-Фолиҳ баёнот берди.