АсосийСиёсат

Ўзбекистон ДХХ раҳбари Толибон амалдори билан Кобулда кўришди

Учрашувда Қурбоновдан ташқари, ДХХ раисининг ўринбосари Фаррух Мухторов ва чегара қўшинлари қўмондони Салимжон Ҳасанов ҳам иштирок этган.

'Ўзбекистон ДХХ раҳбари Толибон амалдори билан Кобулда кўришди'ning rasmi

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги расмий делегация 22 июль куни Афғонистон пойтахти Кобулга борди. Делегация бу ерда Толибон ҳаракатининг Миллий мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси, мулла Муҳаммад Ёқуб билан учрашди.

 

Толибоннинг расмий релизига кўра, учрашувда Ўзбекистон томон Афғонистондаги “хавфсизлик ҳолати ва иқтисодий тараққиёт”дан мамнун эканини билдирган. Суҳбатда чегара ҳамкорлиги ва икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилингани айтилади.

 

Учрашувда Қурбоновдан ташқари, ДХХ раисининг ўринбосари Фаррух Мухторов ва чегара қўшинлари қўмондони Салимжон Ҳасанов ҳам иштирок этган.

 

Толибон матбуот хизмати Ўзбекистон ҳукуматининг “халқаро майдонлардаги ижобий позицияси”ни тилга олиб, икки давлат алоқалари “кенгайиб бораётганини” таъкидлаган.

 

Бу орада, на Ўзбекистон томони, на бошқа мустақил манбалар ҳозирча учрашув тафсилотлари юзасидан изоҳ берганича йўқ.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Толибон ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг улар билан мулоқотни узмаган, афғон муаммосида нисбатан бетараф позицияни сақлаб келаётган кам сонли давлатлардан биридир.

    Бошқа янгиликлар