АсосийДунё

Трамп Обамани давлатга хиёнатда айблади

Обама тарафи эса бу даъволарни “кулгили” деб айтди.

'Трамп Обамани давлатга хиёнатда айблади'ning rasmi

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўзидан аввалги давлат раҳбари Барак Обамани давлатга хиёнат қилганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, Обама ва унинг яқин ҳамкорлари 2020-йилги президент сайловларига таъсир ўтказишга уринишган.

"Бу хиёнат эди. Улар сайловларни ўғирлашга ҳаракат қилишди. Улар сайлов жараёнини адаштиришга ҳаракат қилишди. Улар шундай ишлар қилди-ки, буни ҳатто бошқа давлатларда ҳам тасаввур қилиш қийин", — дейди Трамп Германиянинг DW нашрига берган интервьюсида. У Обамани "бош жиноятчи" деб атади.

 

Трамп ўз айбловларини Миллий разведка директори Тулси Габбард тайёрлаган ҳисоботга асослади. Ҳисоботда айтилишича, Обама маъмурияти Россия томонидан 2016 йилги сайловларга таъсир қилишга оид маълумотларни "сохталаштирган ва сиёсийлаштирган".

"Россияда АҚШ сайловларини бузиш нияти ҳам, имконияти ҳам бўлмаган", — дейилади Габбард хулосасида.

Бироқ CNN телеканали таъкидлашича, Габбард ҳисоботи аввалги текширувлар натижаларини инкор этмайди. Уларга кўра, Россия ҳақиқатдан ҳам Хиллари Клинтонни обрўсизлантириш ва сайловчиларга таъсир ўтказиш учун ахборот кампаниялари, киберҳужумлар каби усуллардан фойдаланган. Аммо Россия сайлов инфратузилмасини ёки овоз бериш натижаларини бевосита ўзгартиришга ҳаракат қилмаган.

Барак Обама матбуот котиби Патрик Роденбуш эса Трампнинг баёнотига жавобан шундай деди:

 "Президентлик лавозимига ҳурмат сифатида биз одатда бунақа муттасил аҳмоқона ва ёлғон гап-сўзларга жавоб бермаймиз. Аммо бу сафарги даъволар шунчалик ҳақоратли ва беасоски, жавобсиз қолдириб бўлмайди".

 Унинг таъкидлашича, "бундай кулгили айбловлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва Габбард ҳисоботида ҳам Россиянинг 2016 йилда таъсир ўтказишга ҳаракат қилгани инкор этилмаган".

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Креатив йўналишда ўқимоқчи бўлган талабалар учун грант асосидаги бепул курслар эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:34

    Креатив йўналишда ўқимоқчи бўлган талабалар учун грант асосидаги бепул курслар эълон қилинди

    Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Мирзо Улуғбек ворислари” кўмагида ёш мутахассислар тайёрланади.

    'Туркияда нефть қудуғида йирик ёнғин юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:57

    Туркияда нефть қудуғида йирик ёнғин юз берди

    Ҳодиса ортидан 8 киши жабрланган.

    'Юрий Дудь давлатга хиёнат қилишда гумон қилинмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:33

    Юрий Дудь давлатга хиёнат қилишда гумон қилинмоқда

    Журналист 20 йиллик қамоқ жазоси билан таҳдид қилинди.

    'Россия ракета урган пайтда навбатчилик қилган ҳарбийлар аниқлангани айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:02

    Россия ракета урган пайтда навбатчилик қилган ҳарбийлар аниқлангани айтилди

    Боку ҳамда Грозни йўналишидаги самолёт ҳалокатидан кейин ҳарбийлар исми ошкор этилди.

    'Жиноят учун қамалган россиялик генералга орден берилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:59

    Жиноят учун қамалган россиялик генералга орден берилди

    Запороже вилоятида хизмат қилган собиқ генерал Попов мукофотланди – у ҳозирда колонияда жазо ўтамоқда.

    'Франция Фаластинни расман тан олади — Макрон'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:56

    Франция Фаластинни расман тан олади — Макрон

    Париж сентябрь ойида расмий баёнот эълон қилади.