АсосийЖамият

Саида Мирзиёева отаси учун фақат бир нарса сўради

Саида Мирзиёева отаси у учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келганини, отасининг чексиз меҳридан қувват олиб улғайганини ёзган.

'Саида Мирзиёева отаси учун фақат бир нарса сўради'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади. У бугун, 24 июль куни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида табрик постини маълум қилди.

ׅСаида Мирзиёева отаси у учун ҳар доим донишмандлик ва куч-қудрат тимсоли бўлиб келганини, отасининг чексиз меҳридан қувват олиб улғайганини ёзган.

“Дадажон! Тун-у кун Сизнинг ўй-хаёлингиз нималар билан банд эканини яхши биламан. Сиз халқимиз учун яшаяпсиз. Умрингизни шу юртга, унинг тинчлиги, одамлар фаровонлигига бағишлагансиз. Чунки Сиз фақат оиламизнинг эмас, бутун бир миллатнинг отасисиз.

Мен Сизнинг бемисл меҳр-муҳаббатингиз, фидойи хизматларингиз, барча машаққатларни енгишда кўрсатаётган матонатингиз олдида бош эгаман.Аллоҳдан фақат бир нарсани сўрайман – Сизни доим Ўз асрасин. Мен учун. Ҳаммамиз учун...Сиз дунёга келган кун барчамизга муборак бўлсин, дадажон”, — дея ёзади Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар