АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Шри-Ланка Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Шри-Ланка Президенти Ўзбекистоннинг Коломбодаги биринчи элчиси тайинланганини тарихий воқеа сифатида баҳолади.

'Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Шри-Ланка Президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Шри-Ланка Президенти Ўзбекистоннинг Коломбодаги биринчи элчиси тайинланганини тарихий воқеа сифатида баҳолаб, бу қадам икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли ва барқарор ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини қайд этди.

Президент Анура Кумара Диссанаяке, шунингдек, Ўзбекистонни Шри-Ланканинг Марказий Осиёдаги ишончли ва истиқболли ҳамкори деб билишини таъкидлаб, ўзаро ишонч, прагматизм ва ҳурматга асосланган стратегик муносабатларни йўлга қўйишга тайёр эканини қайд этди.

Мулоқот чоғида, сиёсий мулоқотни кенгайтириш, шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, савдо, инвестициялар, туризм, таълим, логистика ва агротехнологиялар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотлар, рақамлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шри-Ланка раҳбари икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларни йўлга қўйиш, бизнес-форумлар, кўргазмалар ва ишбилармонлар ташрифларини ташкил этиш муҳимлигига алоҳида урғу берди. Шу йўналишда қатор ташаббусларни, жумладан Қўшма ҳукуматлараро комиссия тузиш таклифини илгари сурди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Шри-Ланка ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кескин ошириш учун улкан имконият мавжудлиги урғуланди. Бу икки мамлакат ташқи савдоси географиясини кенгайтириш, экспорт-импорт номенклатурасини янги маҳсулотлар ва рақобатбардош товарлар ҳисобига бойитишга хизмат қилиши таъкидланди.

Учрашув якунида Шри-Ланка Президенти Анура Кумара Диссанаяке Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий салом ва энг эзгу тилакларини йўллаб, тинчлик ва барқарор тараққиётга хизмат қиладиган самарали ҳамкорликка умид билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хорватияда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 18:54

    Хорватияда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    У 2022 йилда ушбу мамлакатга вақтинча ишлаш мақсадида борган. 2025 йилда инсультга учраган.

    'Сўнгги 6 ойда 3 млндан зиёд аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 18:27

    Сўнгги 6 ойда 3 млндан зиёд аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинди

    Президент аҳоли бандлиги ва касбий таълими бўйича янги ёндашувлар борасидаги тақдимот билан танишди.

    'Креатив йўналишда ўқимоқчи бўлган талабалар учун грант асосидаги бепул курслар эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 17:34

    Креатив йўналишда ўқимоқчи бўлган талабалар учун грант асосидаги бепул курслар эълон қилинди

    Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Мирзо Улуғбек ворислари” кўмагида ёш мутахассислар тайёрланади.

    '25 та тарихий обида макети Ислом цивилизацияси марказига совға қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 15:20

    25 та тарихий обида макети Ислом цивилизацияси марказига совға қилинди

    Айни вақтда марказ биносида қурилиш ва пардоз ишлари деярли якунланган бўлиб, экспозиция ва контент билан тўлдириш ишлари қизғин давом этмоқда.

    'Болалар омбудсмани Ангренда зўрланган қизни кўришга борди'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 13:35

    Болалар омбудсмани Ангренда зўрланган қизни кўришга борди

    Омбудсман аввало Ангрен шаҳар Болалар шифохонасига бориб, у ерда даволанаётган жабрланувчи С.Й.нинг соғлиғи ҳолатини ўрганди.

    'Ўзбекистонда ўртача ойлик маош қанча?'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 11:15

    Ўзбекистонда ўртача ойлик маош қанча?

    Мамлакат бўйича ўртача ойлик маош 5,9 миллион сўмдан ошган.