АсосийДунё

“Tesla” 300 миллион доллар йўқотди

Трамп билан можаро фонида компания босим остида қолди.

'“Tesla” 300 миллион доллар йўқотди'ning rasmi

"Tesla" компанияси 2024 йилнинг иккинчи чорагида 300 миллион доллар йўқотди. Бунга сабаб — АҚШ томонидан импорт қисмлар ва аккумуляторларга қўйилган янги божлар. Компаниянинг соф фойдаси 16 фоизга тушиб, 1,2 миллиард долларни ташкил этди.

Электромобиль савдолари эса 12 фоизга камайган. Шу билан бирга, Калифорния штатида бу кўрсаткич 20 фоизгача етган.

DW манбаларига кўра, Трамп билан очиқ можаро сабабли АҚШ ҳукумати Маскнинг xAI ва SpaceX компаниялари билан давлат шартномаларини бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Пентагон илгари xAI билан 200 миллион долларлик шартнома имзолагани, “SpaceX” эса “Олтин гумбаз” PVO тизимини ишлаб чиқиш бўйича муҳим роль ўйнаши кутилган эди.

    Бошқа янгиликлар