АсосийЖамият

Креатив йўналишда ўқимоқчи бўлган талабалар учун грант асосидаги бепул курслар эълон қилинди

Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Мирзо Улуғбек ворислари” кўмагида ёш мутахассислар тайёрланади.

'Креатив йўналишда ўқимоқчи бўлган талабалар учун грант асосидаги бепул курслар эълон қилинди'ning rasmi

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда “Мирзо Улуғбек ворислари” ўқув курслари томонидан креатив ва технологик йўналишларда бепул ўқиш имконини берувчи грант дастури эълон қилинди.

Курслар иқтидорли ёшлар учун мўлжалланган. Дастур мультимедиа ва рақамли санъатга оид саккиз йўналишни қамраб олади.

Улар орасида 3D моделлаштириш, анимация, VFX, ўйин дизайни, Unreal Engine, FX Simulation, Digital Art ва Cinema 4D каби замонавий соҳалар мавжуд.

Курслар 6 ой давом этади ва Тошкент шаҳрида офлайн ҳамда онлайн шаклда ташкил этилади. Дарслар амалий машғулотларга бой бўлиб, соҳа мутахассислари томонидан олиб борилади.

Ариза топшириш учун CreativeTech.uz га кирлади. Лойиҳага оид янгиликлар эса @creative_tech_official каналида. Алоқа учун +998-95-474-19-19 ракамларига муржаат килинади.

    Бошқа янгиликлар