АсосийДунё

Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда

Парашютлар орқали ёрдам ташлаш аллақачон бошланган.

'Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда'ning rasmi

Исроил БМТнинг Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш учун йўлаклар очишини эълон қилди ва аллақачон контейнерларни парашютдан ташлашни бошлади. Бу ҳақда Reuter хабар берди. 

Исроил мудофаа армияси хабарида айтилишича, сиёсий раҳбарият кўрсатмаларига мувофиқ ва "Ғазо секторида қасддан очарчилик ҳақидаги ёлғон даъволарни рад этиш мақсадида" озиқ-овқат ва дори-дармонларни етказиб бериш учун БМТ карвонларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун гуманитар йўлаклар яратилади.

Кўп ўтмай парашютда ёрдам ташлаш қайта бошланди, деб хабар берди Reuters агентлигига ЦАҲАЛ вакили. Бу ҳақда армия баёнотида эълон қилинган, хусусан, "халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этилган ун, шакар ва консервалар солинган еттита контейнер" ташланиши айтилган. Reuters’нинг Фаластиндаги манбалари ҳам Ғазо шимолида юк ортилган парашютлар кўзга ташланганини тасдиқлади.

Гуманитар ташкилотлар эса парашютдан ташлаш ёрдам етказишнинг ўта самарасиз усули эканини таъкидлайди.

Шу ҳафтада 100 дан ортиқ ташкилот Ғазода очарчилик авж олаётганидан огоҳлантирганди. Исроил армияси ўз баёнотида буни рад этган ва бундай баёнотларни "Ҳамас томонидан илгари сурилган ёлғон кампания" деб атаган.

"Ғазо аҳолисига ёрдамни тақсимлаш масъулияти БМТ ва халқаро гуманитар ташкилотлар зиммасида. Шу сабабли, улардан ёрдамни тақсимлаш самарадорлигини ошириш ва унинг Ҳамас қўлига ўтиб кетишига йўл қўймаслик бўйича саъй-ҳаракатлар бажарилиши кутилмоқда", дейилади Исроил армияси баёнотида.

Шунингдек, баёнотда айтилишича, "шу ҳудуднинг 900 минг аҳолисига хизмат кўрсатадиган" сувни чучуклаштириш заводига электр энергияси етказиб бериш қайта тикланган.

Исроил март ойида Ғазога барча инсонпарварлик ёрдамини тўхтатди, май ойида ёрдам янги чекловлар билан қайта тикланди: озиқ-овқат тақсимоти Ғазодаги Америка-Исроил гуманитар жамғармасига топширилди. Ушбу жамғарма томонидан ташкил этилган ёрдам марказлари атрофида тез-тез юз берган ҳодисалар БМТ маълумотларига кўра, юзлаб фаластинликлар ўлимига сабаб бўлган. Гувоҳлар, жумладан, ушбу марказларнинг собиқ қўриқчилари бу одамларнинг аксариятининг ўлимида Исроил қўшинларини айблади.

Исроил эса тинч аҳоли дуч келаётган муаммоларга Ҳамасни айбдор қилиб кўрсатмоқда.

Шанба куни Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги тўйиб овқатланмаслик оқибатида йил бошидан буён 127 киши, жумладан, беш нафар бола вафот этганини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.