АсосийДунё

“Трампнинг сабри тугамоқда”

Марко Рубио АҚШ президенти ҳали ҳам Украина можароси ҳал этилишидан манфаатдор эканлигини ва низо якунланиши борасида аниқ қадамларни кўрмоқчилигини билдирган.

'“Трампнинг сабри тугамоқда”'ning rasmi

Унинг сўзларига кўра, Россия билан мулоқотлар "ҳеч қандай натижа олиб келмаётганидан" Трампнинг ҳафсаласи пир бўлган. 

"Унинг [АҚШ президентининг] сабри тугамоқда ва Россия томони бу урушни тугатиш учун бирор-бир чора кўришини узоқ кутмоқчи эмас", — деди Рубио.

Америка етакчиси июл ўрталарида "Россиядан жуда норози" эканини айтган ва агарда Украинадаги урушни тўхтатиш борасида келишувга эришилмайдиган бўлса, "100 фоизлик" иккиламчи божлар киритиш билан таҳдид қилганди. У бунинг учун 50 кун муҳлат берган. Шу билан бирга, Трамп ҳеч кимнинг тарафида эмаслигини таъкидлаганди. 

Россия президентининг матбуот котиби Оқ уйнинг бу иддаосига жавобан, Трампнинг баёноти "анча кескин услубга эга" эканини айтганди. Песковнинг сўзларига кўра, Россия Қўшма Штатлар билан мулоқотни давом эттириш ниятида ҳамда Вашингтон низони ҳал қилиш йўлидаги ҳаракатларини давом эттиришига умид қилмоқда. Кремл Трампнинг божлар ҳақидаги гапини "жуда жиддий" деб атади ва буни таҳлил қилишга ваъда берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам берадими?'ning rasmi

    Дунё 27.07.2025 21:46

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам берадими?

    Фаластинни Ирландия, Норвегия, Испания ва Арманистон каби 10 та давлат тан олган.

    'АҚШ аэропортида йўловчи самолёти ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё 27.07.2025 18:13

    АҚШ аэропортида йўловчи самолёти ёниб кетди

    Самолёт бортида олти нафар экипаж аъзоси ва 173 йўловчи бўлган.

    'Туркиянинг Бурса шаҳридан 2000 нафар аҳоли эвакуация қилинди'ning rasmi

    Дунё 27.07.2025 13:55

    Туркиянинг Бурса шаҳридан 2000 нафар аҳоли эвакуация қилинди

    Бунга аномал иссиқ туфайли авж олаётган ўрмон ёнғинлари сабаб бўлди.

    'Боку Москвадан АZAL авиакомпанияси самолётининг ҳалокати учун жавобгарликни тан олишини кутмоқда'ning rasmi

    Дунё 27.07.2025 11:20

    Боку Москвадан АZAL авиакомпанияси самолётининг ҳалокати учун жавобгарликни тан олишини кутмоқда

    Шунингдек, жабрланганларнинг оилаларига товон пули тўланишини ва АZAL самолёти учун етказилган зарар қопланиши талаб қилинмоқда.

    'Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда'ning rasmi

    Дунё 27.07.2025 11:13

    '“Даун синдроми”ни даволаш усули топилди(ми?)'ning rasmi

    Дунё 27.07.2025 07:13

    “Даун синдроми”ни даволаш усули топилди(ми?)

    Бу бўйича Япониялик олимлар маълумот берди.