АсосийДунё

БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам берадими?

Фаластинни Ирландия, Норвегия, Испания ва Арманистон каби 10 та давлат тан олган.

'БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам берадими?'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) фаластинликларга давлат қуришда кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Тюрк баёнот берди.

Биз инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги асосида барпо этиладиган Фаластин давлатини қуришда фаластинликларга ёрдам беришга тайёрмиз. Вақти келганда жабрланган ва омон қолганларга ёрдам бериш дастурлари адолат қарор топиши ва товон тўланишида муҳим восита бўлади.”, дейилади баёнотда.

Май ойида Франция президенти Эммануэл Макрон, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Канада бош вазири Марк Карни қўшма баёнот эълон қилганди. Унда расмийлар Фаластин давлатини тан олишга қатъий қарор қилганини маълум қилган. Улар “икки давлат ечими”ни амалга ошириш учун бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Шунингдек, Франция президенти 24 июль куни БМТнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган саммитида Фаластин давлатини расман тан олишини маълум қилган. Фаластин расмийлари Макроннинг қарорини олқишлаган бўлса, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху бу қадам “террорни мукофотлаш” эканини айтган. АҚШ давлат котиби Марко Рубио Макроннинг баёнотини қатъиян рад этиб, унинг қарорини бепарволикка йўйган.

Бугунги кунга келиб, Фаластин давлатини дунё бўйлаб 147 та мамлакат тан олган. Улар орасида АҚШ мавжуд эмас. У 2024 йилда Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлишини вето қилганди. Худди шу йилдан бошлаб Фаластинни Ирландия, Норвегия, Испания ва Арманистон каби 10 та давлат тан олган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШнинг Мэн штати соҳилларида ноёб оқ акула тасвирга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:26

    АҚШнинг Мэн штати соҳилларида ноёб оқ акула тасвирга олинди

    Мутахассислар буни тарихий ҳолат деб атамоқда.

    'Германияда поезд рельсдан чиқиб кетиши ортидан 34 нафар йўловчи жиддий жароҳатланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:24

    'Америка “Ҳизбуллоҳ”га мурожаат қилди: “Сўзлар етарли эмас, қуроллар топширилиши керак”'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:19

    Америка “Ҳизбуллоҳ”га мурожаат қилди: “Сўзлар етарли эмас, қуроллар топширилиши керак”

    Қўшма Штатларнинг Сурия бўйича махсус вакили ва Анқарадаги элчиси  “Ҳизбуллоҳ”нинг қуролсизлантирилиши борасида баёнот берди.

    'Эрдўғон: “Яшил ватан”ни асрашимиз учун 132 минг кўнгилли, минглаб техника сафарбар қилинган'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:16

    Эрдўғон: “Яшил ватан”ни асрашимиз учун 132 минг кўнгилли, минглаб техника сафарбар қилинган

    Туркия Президенти мамлакатда давом этаётган ўрмон ёнғинлари юзасидан баёнот берди.

    'АҚШ аэропортида йўловчи самолёти ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё 27.07.2025 18:13

    АҚШ аэропортида йўловчи самолёти ёниб кетди

    Самолёт бортида олти нафар экипаж аъзоси ва 173 йўловчи бўлган.

    '“Трампнинг сабри тугамоқда”'ning rasmi

    Дунё 27.07.2025 17:07

    “Трампнинг сабри тугамоқда”

    Марко Рубио АҚШ президенти ҳали ҳам Украина можароси ҳал этилишидан манфаатдор эканлигини ва низо якунланиши борасида аниқ қадамларни кўрмоқчилигини билдирган.