Бангкокдаги бозорда отишма оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Агентликнинг хабар беришича, Таиланд пойтахти Бангкокдаги Оr Tor Kor бозорида қуролланган жиноятчи отишма уюштирган. Полиция маълумотларига кўра, беш киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, отишмани бошлаган шахс ўз жонига қасд қилган.
Бангкокдаги касалхоналар ҳолатини кузатиб борувчи Erawan тиббий маркази маълумотига кўра, отишма натижасида бозорнинг тўрт нафар қўриқчиси ва бир сотувчи аёл ҳалок бўлган.